Тошкент аэропортида самолёт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Гуруҳдаги хабарларга илова қилинган фотосуратларда CIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус, фойдаланувчилар тахминига кўра, Boeing деб тахмин қилинган самолёт моторига бориб урилган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, катта эҳтимол билан, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган, автобус эса ўзи ҳаракатланиб кетиб, самолётга бориб урилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент халқаро аэропорти ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳеч қандай баёнот ёки изоҳ берганича йўқ. Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, номаълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди