Россиянинг Биринчи каналида намойиш қилинган “Голос. Дети” лойиҳасининг 2-мавсуми ғолибаси, ўзбекистонлик Сабина Мустаева ўз она шаҳри Тошкентга қайтиб келди.
Сабина таҳсил оладиган Миробод туманидаги 94-мактабда уни кутиб олиш учун ҳақиқий байрам ташкил этилди. Мактаб киравериши шарлар билан безатилди, Сабинанинг синфдошлари эса унинг сурати туширилган футболкаларни кийиб олдилар ҳамда шарлардан унинг исмини тузиб чиқишди. Мусиқали шоу ғолибасини устозлари табриклаб, уни гулларга буркаб ташладилар.
Сабина Мустаева «Голос. Дети» мусиқали шоусининг 2-мавсуми ғолибаси бўлди. У шоунинг финалида Aerosmith гуруҳининг “Crazy” қўшиғини инглиз тилида ижро этиб, телетомошабинлар овозининг 40 фоиздан қўпроғини тўплади. Сабинага лойиҳада россиялик таниқли продюсер Макс Фадеев устозлик қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди