21:56 / 24.04.2015
6 310

Твиттерда твитларни саралаб, алоҳида лента ҳосил қилувчи функция яратилди

Твиттерда твитларни саралаб, алоҳида лента ҳосил қилувчи функция яратилди

Twitter ижтимоий тармоғи янги Highlights, функциясини ишга туширади. Унга кўра, саноқсиз твитлар лентасини ўқишга зарурат йўқ деб ҳисоблаган фойдаланувчи учун ҳар куни икки маротаба, куннинг энг қизиқарли, сараланган твитларни тақдим этилиб борилади. Бу ҳақда Bloomderg'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Twitter Android системаси учун ишлаб чиқилган илова дастури фойдаланувчилари махсус билдиришномалар автоматик равишда ўрнатилади ва бу орқали фойдаланувчи ноодатий, ижтимоий тармоқ томонидан энг муҳим ва қизиқарли деб топилган твитларни кўрсатиб турувчи лентани ўқиши мумкин бўлади. Ҳозирча iOS фойдаланувчилари учун ушбу илова дастур қачон жорий қилинишига аниқлик киритилмаган.

Бунинг натижасида Twitter ўз фойдаланувчиларининг сонини оширишга, чексиз лентани ўқишга хоҳиши йўқ аудитория учун энг қизиқарли твитлар билан таништириб боришни мақсад қилган. “Биз фойдаланувчиларга лентани бугун тугаши мумкинлиги ҳақида ҳиссиёт бермоқчимиз”дейди Highlights иловаси дастурловчиси Тодд Жексон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Твиттерда твитларни саралаб, алоҳида лента ҳосил қилувчи функция яратилди