19:34 / 25.04.2015
5 898

Гвардиола: “Мессининг ўйинларидан роҳатланган бўлсам, энди ундан зарар кўришим мумкин”

Гвардиола: “Мессининг ўйинларидан роҳатланган бўлсам, энди ундан зарар кўришим мумкин”

“Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона”га қарши кечадиган учрашувида жамоасининг асосий вазифаларидан бири Лионель Мессига ўйин бермаслик бўлишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

“Мен Мессининг ўйинларидан роҳатланар эдим, энди эса ундан зарар кўришим мумкин. Биз ҳимояда Мессига ўйин бермасликнинг энг яхши йўлини танлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда “Бавария” мураббийи бўлишимга ҳам аввал “Барселона”ни бошқарганим сабаб бўлган. Мен Мюнхенда бахтлиман”, – дейди Гвардиола.

Маълумот учун, “Барселона” ҳамда “Бавария” ўртасидаги илк учрашув 5 май куни Ноу Кампда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 13 май кунига белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: “Мессининг ўйинларидан роҳатланган бўлсам, энди ундан зарар кўришим мумкин”