Google топ-менежери Даниэль Фрединбург Непалдаги кучли зилзила оқибатида Эверестда содир бўлган қор қўчкисида ҳалок бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Фрединбург Google X лабораториясининг махфийлик масалаларига жавоб берган ҳамда Эверестда Google Street View ни (Google хариталарини кўришда фойдаланувчилар учун тақдим қилинадиган манзарали фотосуратлар) яратиш ташаббусчиси бўлган ва шахсан ўзи тоғ чўққисига суратларни олиш учун камера билан кўтарилишда иштирок этган эди.
“Жамоамизнинг аъзоларидан бири, Даниэль Фрединбургнинг тоғ кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганини катта афсус-надомат билан маълум қиламиз. Жамоанинг бошқа икки аъзоси зилзила пайтида лагерни босиб қолган тоғ кўчкисидан ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар”, деб айтилмоқда тоққа кўтарилишни ташкил қилган Jagged Globe компанияси берган хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!