12:02 / 26.04.2015
11 436

Непалда 5,6 магнитудали яна бир зилзила юз берди

Непалда 5,6 магнитудали яна бир зилзила юз берди

Непалда 26 апрель, якшанбага ўтар кечаси яна бир, 5,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

АҚШ мутахассислари маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда, эпицентри эса пойтахт Катманду яқинидаги Киртипур шаҳридан 41 километр узоқликда бўлган.

Аввалроқ, 25 апрель куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила натижасида Непалда ҳалок бўлганлар сони 1805 кишидан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Зилзила натижасида Непал ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат тартибини жорий этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда 5,6 магнитудали яна бир зилзила юз берди