18:01 / 26.04.2015
7 332

Непалда бир кеча-кундузда 30дан ортиқ такрорий зилзилалар юз берди

Непалда бир кеча-кундузда 30дан ортиқ такрорий зилзилалар юз берди

Непалда 25 апрель куни рўй берган 7,4 магнитудали кучли зилзиладан сўнг, кейинги бир сутка давомида 30дан ортиқ такрорий зилзилалар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “РИА Новости” га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Шанба кунги зилзиладан кейинги 23 соат давомида 31та афтершок қайд этилди. Такрорий зилзилаларнинг барчаси 4 ёки ундан юқори магнитудада эди”, – дея хабар бермоқда The Wall Street Journal геологларга асосланиб.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, баъзи афтершокларнинг кучли 6 баллгача етган бўлиб, бу инфратузилмаларнинг бузилиши ва одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлувчи кучли ерости силкиниши ҳисобланади.

Маълумот учун, зилзила натижасида Непалда ҳалок бўлганлар сони 2 мингдан ошиб кетган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда бир кеча-кундузда 30дан ортиқ такрорий зилзилалар юз берди