14:22 / 05.05.2015
18 189

Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғига қўядиган талабларини маълум қилди

Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғига қўядиган талабларини маълум қилди

Хонанда ва актриса Муниса Ризаева ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Бекажон» газетасига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Бўлғуси турмуш ўртоғим оддий ишда ишласа-да келгусида рўзғор аравасини тортиб кетадиган, бировга қарам бўлмайдиган, ақли-ҳуши жойида бўлиши керак, деди хонанда. Отасининг эркатойи бўлиб, бор пулини кўчага сарфлаб юрса, оилам демаса, ундан қандай қилиб оилабоши чиқади? Агар уйим-жойим дейдиган, оиланинг кам-кўстини бадастир қилиб қўядиган йигит бўлса, менга санъатни ташла деса, ташлайман!

Айрим хонандалар билан гаплашиб қолсам, ойлаб болаларимни кўрмайман, дейди. Бу қанақаси ахир?! Дахшат! Мен бундай бўлишини хоҳламасдим. Она болаларининг ёнида бўлиши керак! Йўқ, мен болаларимни кўрмасдан яшай олмасам керак».

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғига қўядиган талабларини маълум қилди