17:49 / 06.05.2015
8 077

АҚШда ходим бўшаш тўғрисидаги аризани торт устига ёздирди

АҚШда ходим бўшаш тўғрисидаги аризани торт устига ёздирди

АҚШнинг Аризона штатидаги KOLD-TV телеканали ходими Марк Херман ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани торт устига ёздирди. Бу воқеа New York Daily News нашри орқали маълум бўлди, деб ёзади Kun.uz.
“Илтимос, ушбу мазали тортни менинг кетишим ҳақидаги расмий ва ширин хабарнома тариқасида қабул қилинг”, - деб ёзилган торт устига. Шунингдек, ўз мактубида Херман иши ва ҳамкасбларини соғинишини эътироф этган.
28 ёшли Херман газетага берган интевьюсида эски иш жойини ташлаб кетиш оғир эканлигини маълум қилди. У Нэшвиллда янги иш топган, шу боис кетишга мажбур бўлган. Ишдан бўшаши ҳақидаги хабар бошлиққа оғир ботмаслиги учун уни тортга ёздиришга қарор қилган. “Торт туфайли хафа бўлиш мумкин эмас”, - таъкидлаб ўтди Херман.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ходим бўшаш тўғрисидаги аризани торт устига ёздирди