Украина президенти Пётр Порошенко Facebook раҳбари Марк Цукербергдан Украинада ижтимоий тармоқнинг ваколатхонасини очишни сўради, деб ёзади Kun.uz.
Аввалроқ, Цукерберг Facebook фойдаланувчиларидан унга уларни қизиқтираётган саволларни беришни таклиф қилган эди.
“Ҳурматли Марк Цукерберг! Биз глобал офисларнинг жавобини олиш учун барча каналлардан фойдаланишимиз керак. Украина Facebook нинг мамлакатдаги ваколатхонасига эга бўлиши керак!”, деб ёзди Порошенко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Украинада ҳукумат ўзгаргандан кейин ҳукумат тепасига келган кўпчилик сиёсатчилар ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишни бошладилар. Улардан кўпчилиги Facebook га афзаллик беришади. Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков ва унинг маслаҳатчиси Антон Геращенко, эндиликда Украинанинг фавқулодда вазиятлар давлат хизмати собиқ раҳбари Зорян Шкиряк, Донбассдаги махсус операция кучлари вакиллари ва бошқалар ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида муҳим ахборотларни чоп этиб боради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?