17:23 / 14.05.2015
9 008

Россия Хитой, Ҳиндистон ва Беларусь билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия Хитой, Ҳиндистон ва Беларусь билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россиянинг қуруқликдаги қўшинлари 2015 йилнинг иккинчи ярмида Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон, Беларусь ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бошқа давлатлари қўшинлари билан биргаликда тинчликпарвар ва аксилтеррор йўналишидаги 5та ҳарбий машғулот ўтказади. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Ҳарбий бошқарма марказий органлари билан биргаликдаги штаб машғулоти, можароли вазиятларни ҳал қилиш бўйича қўмондонлик-штаб машғулотлари, Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони раҳбарлигида тинчликпарвар кучларни қўллаш машғулотларнинг ёзги давридаги қисмида ўтказиладиган асосий тадбирлар бўлади”, деб айтилмоқда Россия Қуролли кучларини ривожлантириш бўйича мажлисда Владимир Путин ихтиёрида бўлган ҳужжатларда.

Аввалроқ 17-21 май кунлари Ўрта Ер денгизида Россия ва Хитой Ҳарбий-денгиз кучларининг биргаликдаги машғулотлари ўтказилиши маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Хитой, Ҳиндистон ва Беларусь билан ҳарбий машғулотлар ўтказади