19:21 / 17.05.2015
6 424

2015 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда 49,6 миллион долларлик грант маблағлари жалб қилинди

2015 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда 49,6 миллион долларлик грант маблағлари жалб қилинди

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи чорагида умумий қиймати 49,6 миллион доллар бўлган 76 та грант жалб этилди, деб ёзади Kun.uz.

Жумладан, иқтисодиёт, молиявий бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун 0,7 миллион доллар миқдоридаги 4 та грант маблағлари ажратилди.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасига қиймати 29,6 миллион долларни ташкил этувчи 16 та грант йўналтирилган бўлса, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда маданиятни ривожлантириш ишлари учун 1,6 миллион долларлик 10 та грант жалб қилинди.

Давлат хизматлари ташкилотларини моддий-техник таъминлаш ва институционал ривожлантириш мақсадида эса 0,6 миллион доллардан иборат 5 та грант маблағлари сарф этилмоқда.

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органлари соҳасининг техник таъминоти масаллари учун 5,9 миллион доллар (2 та грант) ўзлаштирилган бўлса, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга 1,2 миллион доллар (3 та грант), шунингдек, таълим соҳасида (ходимлар тоифаси ва малакасини ошириш, уларни ўқитиш) 5,9 миллион долларлик 25 та гарнт маблағлари жалб қилинди.

Умумий қиймати 0,4 миллионни ташкил қилган 2 та грант экология соҳасидаги лойиҳаларни амалиётган тадбиқ этиш ишларига жалб этилган бўлса, 2,4 миллион долларлик 6та грант қишлоқ ва сув хўжалигини тараққий эттиришга йўналтирилди. 1,3 миллион долларлик яна учта грант Ўзбекистондаги бошқа йўналишларга сафарбар этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2015 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда 49,6 миллион долларлик грант маблағлари жалб қилинди