16 май кунида Бойқўнғир космодромидан учирилган, бортида Мексика алоқа йўлдоши бўлган “Протон-М” ракетаси ўз парвозининг 498-сониясида двигателлари тўхтаб қолгандан кейин кўтарувчи блок ва сунъий йўлдош билан бирга Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар берди.
Ракета ташувчининг учинчи босқичи бакларида 10 тоннага яқин ўта заҳарли ёқилғи қомпонентлари қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
“3-босқич двигатели ўзига ажратилган 4 дақиқадан 3 дақиқа ишлаган, яъни бакларда яна сарфланмаган чорак қисмча ёқилғи захираси қолган бўлиши мумин. Бундан ташқари, 5 тонна худди шундай ёқилғи – носимметрик диметилгидразин ва азотли тетроксид “Бриз-М” кўтарувчи блоки бакларида қолган бўлиши мумкин”, деб айтмоқда коинот соҳасида фаолият юритувчи манбалардан бири.
“Прогресс М-27М” нинг аварияга учрашига “Союз 2.1А” ракета ташувчисининг учинчи босқичининг вақтидан аввал ажралиши сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади