Хитойлик кунг-фу устаси ва режиссёр Донни Йен собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. BoxingScene нашрининг хабар беришича, собиқ боксчи “Ип Ман” фильмининг 3-қисмини суратга олиш пайтида жароҳат олди, деб ёзади Kun.uz.
Воқеа Тайсон ва Йен орасидаги жанг саҳналарини олиш пайтида юз берди. Хитойлик Тайсонга тирсаги билан зарба берди ва унинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. Боксчи шунга қарамай, саҳна кўриниши охиригача олинишини талаб қилди ва шундан кейингина шифокорларга бармоғини кўриб қўйишлари учун рухсат берди.
Тайсон тиббий кўрикдан ўтгандан кейин ҳазиллашиб, уни ҳеч ким овутмаётганидан шикоят қилди. АҚШлик боксчи “аввал ҳамма менинг Йенга жароҳат етазиб қўйишимдан хавотирланишаётган эди, бироқ акси бўлиб чиқди”, деб ҳазиллашиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди