Google инсондан бериладиган буйруқ асосида уйдаги электр асбобларни назорат қилувчи ўйинчоққа патент олиш учун ариза топширди, деб ёзади Kun.uz.
АҚШ Патентлар ва товар белгилари бошқармасининг сайтида чоп этилган ҳужжатга кўра, ўйинчоқлар Wi-Fi га уланган микрофон, аккумулятор, камералар, карнайлар билан жиҳозланади, улар ўз эгаларига бошлари билан бурилиб, унинг буйруқларини тинглаб, уларни масофадан туриб керакли қурилмага узата олади.
Ушбу қурилмага патент олиш учун ариза 2012 йилда топширилган, бироқ яқиндагина SmartUp компанияси томонидан аниқланди. Компания вакиллари бу ишланмани “Google яратган энг нобоп ишланмалардан бири деб атади”.
Би-Би-Си корпорациясининг маълум қилишича, Google компаниясининг вакили бу лойиҳанинг амалга оширилиши борасидаги саволга жавоб бера олмаган. У компания ходимларининг кўплаб лойиҳалари патентланишини, бироқ бу ғоялар албатта ҳаётга татбиқ этилишини англатмаслигини таъкидлаб ўтган.
Google нинг аризасида бу “одамга ўхшаш механизм қўғирчоқ ёки ўйинчоқ кўринишида ишлаб чиқарилиши ва битта ёки бир нечта медиа-қурилмаларни бошқариши мумкин” дейилган.
Google муҳандислари ушбу қурилмани юмшоқ айиқча кўринишидаги эскизларини тайёрлашган. Бу қурилма фойдаланувчининг уйида у билан бирга алоқа қилиб, унинг барча буйруқларини бажаради. Яни қурилма инсон ва электрон қурилмалар орасида “таржимон” бўла олиши керак, яъни инсон ўйинчоққа телевизорни ёқишни буюрса, унинг ичидаги компьютер буйруқни таҳлил қилиб ва уни бажариши лозим.
Назарий жиҳатдан Google нинг юмшоқ ўйинчоғи компьютерлар, ёритиш қурилмалари, музлатгичларни овозли буйруқлар ёрдамида бошқара олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган