Facebook асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг Калифорния штатидаги Менло-Парк шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида ўтказган савол−жавоблар сессиясида ўзининг компьютер ўйинларига муносабати ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «TJournal.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Цукербергнинг сўзларига кўра, компьютер унинг ҳаётига 10 ёки 11 ёшида кириб келган ва у доимо ўзи ўйнаган ўйинларни яхшилашни истаган. Шу хоҳиш туфайли у видео ўйинларни ярата бошлаган, улар «даҳшатли» бўлса−да, ўзи яратган нарсасидан фойдалана олиш унга завқ берган.
«Ота−оналар болалари ўйин ўйнашидан хавотирланиши ҳақида кўп эшитаман. Албатта, бунга асос бор ва ушбу масала юзасидан муҳим баҳслар шаклланган. Агар сиз болаларингиз дастурлаш билан шуғулланишини истасангиз − уларга ўйнаш имкониятини беришингиз энг яхши ишлардан бири деб ўйлайман. Агар мен болалигимда видео ўйинларини ўйнамаганимда, дастурчи бўла олмас эдим», − деди Цукерберг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди