Slice Intelligence компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунга келиб тахминан 2,5 млн дона Apple Watch соатлари сотилган, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Бу вазиятда ушбу гаджетнинг қандай миқдорда сотилгани эмас, балки унга бўлган талаб динамикаси қизиқиш уйғотади. Биринчи куни компания ушбу гаджетга 1,5 млн, яъни ҳозирда сотилган соатларнинг ярмичалик миқдорда буюртма олди. Бир кун ўтиб янги гаджетга қизиқиш кескин тушиб кетди ва ҳозирда унга кунига ўртача 30 минг дона буюртма олинмоқда. Агар савдолар шундай даражада қолса, Apple Watch нинг етказиб бериш ҳажми 11 миллиондан ошмайди.
Бироқ бу ҳисоб-китобларга эҳтиёткорлик билан қараш керак, чунки Slice Intelligence келтирган 2,5 млн рақами АҚШда чекли миқдордаги респондентлар орасида ўтказилган сўровноманинг натижалари асосида келтирилган. Боз устига, агар Apple Watch эркин сотувга чиқарилса, бу кўрсаткичлар янада ошиши аниқ. Айтиш жоизки, ҳозирда буюртма бўйича сотилаётган соатлар ҳамма давлатларда ҳам савдода мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди