15:09 / 27.05.2015
10 746

Ўзбекистон Президенти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон Президенти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ислом Каримов 26 май куни «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 26 март куни қабул қилинган ва Сенат томонидан 15 май куни маъқулланган ҳужжат олти ойдан кейин «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги қонуннинг ўрнига кучга киради.

Янги қонун амалдагисидан фарқли равишда барча ташувчиларга йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулкига етиши мумкин бўлган зарар бўйича фуқаролик жавобгарлигини ташув хизмати кўрсатилиши бошланишгача суғурта қилиш мажбуриятини юклайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Президенти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади