19:36 / 29.05.2015
9 562

Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди

Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жамил Баттаков мамлакатда чекувчилар сони камайганини маълум қилди. Бу ҳақда «Nur.kz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Қозоғистон Республикасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш камайгани аниқланди. Аввалги текширувлар билан солиштирганда чекувчилар 26,5 фоиздан 22,4 фоизга камайган.

2013 йилдан бошлаб Қозоғистонда қўрқинчли суратлар сигарета қутиларида пайдо бўлганди. Баттаков сўзларига кўра, охирги ўтказилган сўровнома қатнашчиларининг 58 фоизи тамакидан воз кечмоқчи эканлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди