11:54 / 30.05.2015
8 019

Нефть нархи кескин кўтарилиб кетди

Нефть нархи кескин кўтарилиб кетди

Нефть нархи АҚШда бурғилаш қурилмалари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганидан кейин кескин кўтарилиб кетди, деб ёзади Kun.uz.

29 майдаги савдолар пайтида июлдаги фьючерслар учун Brent маркасидаги нефтнинг нархи 4,25 фоиз кўтарилиб, бир баррель учун 65,53 долларни, WTI маркасидаги нефтнинг нархи эса 4,39 фоиз кўтарилиб, бир баррель учун 60,21 долларни ташкил қилди.

АҚШнинг Baker Hughes компанияси статистик маълумотларига кўра, ишчи ҳафта давомида АҚШдаги бурғилаш қурилмалари сони 1,12 фоизга камайиб, 875 донани ташкил қилган. Йиллик ҳисобда бу кўрсаткич 53 фоизга камайиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нефть нархи кескин кўтарилиб кетди