22:35 / 31.05.2015
7 346

«Пахтакор» «Бунёдкор»ни енгди ва биринчи ўринга қайтди

«Пахтакор» «Бунёдкор»ни енгди ва биринчи ўринга қайтди

Олий лига 11 турида "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалабага эришди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

Учрашувдаги ягона голни Игорь Сергеев киритди. Ҳужумчи 69 дақиқада рақиб ҳимоячиси Иван Милошевичдан осонлик билан ўтиб кетди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди. Шундан сўнг "Бунёдкор"да ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, ҳисобни тенглаштира олмадилар.

"Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0
Гол: Игорь Сергеев

"Пахтакор": А. Лобанов, А. Мерзляков, Е. Кримец, А. Ораховац, Д. Ҳошимов, А. Исматуллаев, К. Махерадзе, В. Козак, Ш. Каримов, И. Сергеев, Б. Пардаев
"Бунёдкор": М. Зуҳуров, А. Шораҳмедов, Х. Каримов, Ш. Зуаги, Ж. Иброҳимов, С. Минори, И. Милошевич. О. Жўрабоев, С. Рашидов, С. Собирхўжаев, Т. Аюпов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» «Бунёдкор»ни енгди ва биринчи ўринга қайтди