Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрель кунги «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеузатувга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури» тўғрисидаги Қарорига мувофиқ Фарғона вилоятида рақамли телеузатувга ўтиш амалга оширилди. Бу ҳақда «Infocom.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.
Айни пайтда рақамли телевидение сигналлари Фарғона, Қўқон ва Сўх туманида жойлашган рақамли узаткичлар орқали Фарғона вилоятининг барча туманларига тарқатилмоқда.
Радиочастотали спектрдан янада самаралироқ фойдаланиш учун 2015 йил майидан Фарғона шаҳрида ер усти телеузатуви учун DVB-T2 стандарти ишга туширилди, у 16 та SD телеканалларини узатиш имкониятига эга.
DVB-T2 рақамли сигналини қабул қилиш учун ушбу стандартга мос тушувчи махсус тюнер керак бўлади. Бундай тюнер Навоий вилоятидаги Telecom Innovations қўшма корхонаси томонидан чиқарилади, уни Фарғона вилояти «Ўзбектелеком» Акнинг «Ягона дарча» сотув офисларидан олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди