16 134
GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида тўққизта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Kun» нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари автомобиль саноатида тўққизта лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестициявий шартномаларни имзолашди.
Лойиҳаларнинг нархи ва шартномаларнинг қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Қайд этишларича, ушбу шартномалар доирасида GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аввалроқ GM Uzbekistan Т250 (Aveo) моделидаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
GM Powertrain Uzbekistan компанияси эса янги авлод автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль трансмиссиялари ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди