18:44 / 04.06.2015
6 333

Skype’ни битта хабар билан бузиш имконини берадиган баг топилди

Skype’ни битта хабар билан бузиш имконини берадиган баг топилди

Skype клиентининг амалдаги версиясида жиддий тизимли қусур борлиги аниқланди. Таркибида https://: белгилар кетма-кетлиги бўлган хабарнинг юборилиши дастур ишининг фавқулодда тугатилишига олиб келади. Бунда хабарни юборган ва олган ҳар икки фойдаланувчининг компьютеридаги дастур ёпилади. Бундан сўнг дастур авторизация чоғида ўчиб қолаверади, деб ёзмоқда Kun.uz.
Windows, Android ва iOS дастурий таъминотларига бағишланган Skype версияларида ушбу камчилик аниқланган. Skype for Mac версияси эса бу камчиликдан ҳоли.
Ҳозирча муаммонинг топилган ягона ечими бундан олдинги (7.3) версияга ўтказишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Skype’ни битта хабар билан бузиш имконини берадиган баг топилди