18:29 / 12.06.2015
6 942

BlackBerry компанияси Android операцион тизимидаги илк смартфонини тайёрлайди

BlackBerry компанияси Android операцион тизимидаги илк смартфонини тайёрлайди

Канаданинг BlackBerry компанияси Android операцион тизимида ишлайдиган ўзининг илк қурилмасини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Компания шу йўл билан бозорда аввалги сотув ҳажмини қайтармоқчи. Экспертларнинг фикрича, бир пайтлар етакчи ўринларда турган BlackBerry ҳозирда смартфонлар бозорида бир фоиздан камроқ улушга эга.

Шу билан бирга, компания ўз платформасидан ҳам бутунлай воз кечишни режалаштирмаяпти. BlackBerry вакиллари ўз операцион тизимлари «хавфсизлик ва маҳсулдорлик бўйича тенгсиз эканлигини эътироф этган».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » BlackBerry компанияси Android операцион тизимидаги илк смартфонини тайёрлайди