Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Европа ўйинларида иштирок этиш учун ташриф буюрган австрияликлар жамоасидаги 3 нафар спортчини автобусда уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда Озарбойжон ИИВ матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
"Вазият юзасидан олиб борилган текширув ишлари давомида ООО Bakubus автобусларидан бирининг ҳайдовчиси ҳибсга олинди. У ўз соҳасида зарур кўникмага эга бўлмаган ва вазифасини бажара олмаган", дейилади хабарда.
Айни вақтда унга нисбатан "Йўлда ҳаракатланиш ва транспорт воситасини бошқаришда қоида бузиш" моддаси бўйича жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Бокуда 3 нафар австриялик спортчини автобус уриб кетган, улардан икки нафари оғир жароҳатлари туфайли шошилинч равишда Австрияга олиб кетилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?