15:29 / 16.06.2015
5 277

Карлес Пуйол «Барселона» спорт директори этиб тайинланиши мумкин

Карлес Пуйол «Барселона» спорт директори этиб тайинланиши мумкин

18 июль куни «Барселона» президентлигига сайлов бўлиб ўтгач, жамоага янги спорт директори тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Sports.ru»га асосланиб «Uff.uz» хабар бермоқда.

Мазкур лавзим январда Андони Субисарретада истеъфога чиқарилгандан бери бўш турибди. Бу вазифани вақтинча италиялик Арьедо Брайда бажариб келмоқда.

Қизиғи шундаки, клуб президентлигига номзодларнинг ҳар бири спорт директорлиги учун ўз номзодларига эга. Агарда сайловда Хосеп Мария Бартомеу ғалаба қозонса, ёшлар жамоаси мураббийи Роберто Фернандес спорт директори этиб тайинланади. Яна бир номзод Жоан Лапорта эса Карлес Пуйолни бу лавозимга таклиф қилмоқчи.

Ниҳоят, Агусти Бенедитонинг ғалабаси «Севилья» спорт диретори Мончига «Барса» спорт директорлигини тақдим этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлес Пуйол «Барселона» спорт директори этиб тайинланиши мумкин