Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси автомобил сотувчи дилерлар учун машина сотиш давомида қўшимча товарларни мажбурлаб сотишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Uz24»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қўмита берган маълумотга кўра, машина сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчи бунинг учун, ёнғинни ўчирувчи мослама, дори солинадиган қутича, «АвтоОлам» журнали ва шу каби бошқа турдаги қўшимча товарларни олиш керак бўлган. Агар истеъмолчи уларни олишдан бош тортадиган бўлса, дилерлар машинани сотиб олиш бўйича мижозларга рад жавобини беришган.
Ташкилотнинг аниқлик киритилишича, ушбу масала юзасидан эътирозлар «GM Uzbekistan»нинг қонуний дилерлик вакиллари устидан келиб тушган. Шикоят хатида мазкур масала юзасидан чоралар кўрилиши сўраб мурожаат қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади