15:11 / 23.06.2015
6 729

Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди

Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди

23 июнь куни Ўзбекистон Футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда федерациянинг твиттердаги расмий аккаунтида ёзилган хабарга асосланиб Kun.uz хабар қилди.

Бу қарор айни вақтда ЎФФ мажлислар залида давом этаётган мураббийлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Қайд этиш жоиз, бу воқеа миллий терма жамоа 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг учинчи босқичидаги КХДРга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан кейин юз берди.

Унинг ўрнига терма жамоани ким бошқаришда давом этишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни "Спорт" канали орқали эфирга узатилаётган "Футбол шарҳи" кўрсатувида Ўзбекистон футбол федерациясидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқарилиши сўралганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди