18:35 / 24.06.2015
7 342

Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонаси Facebook тармоғида янги танлов эълон қилдилар

Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонаси Facebook тармоғида янги танлов эълон қилдилар

2015 йил 24 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Lavanderia кимёвий тозалаш корхонаси билан ҳамкорликда Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов эълон қилади. Ғолиб 100 минг сўм миқдорида кимёвий тозалаш хизматларидан фойдаланиш имконини қўлга киритади.

Танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Танловда иштирок этаман!” деб ёзиш лозим.

Танлов 2015 йилнинг 24 июн кунидан 30 июн кунига қадар (шу кун ҳам киради) ўтказилади. Ғолиб тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beelineclub саҳифасида 30 июн куни чоп этилади.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин.

Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонаси Facebook тармоғида янги танлов эълон қилдилар