15:43 / 29.06.2015
6 389

«ВКонтакте» вақтинча ишламай қолди

«ВКонтакте» вақтинча ишламай қолди
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи очилмай қолди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ сайтига компьютердан киришга уринганда «Афсуски, сервер вақтинчалик ишламаяпти. Кейинроқ уриниб кўринг», — маъносидаги хабар пайдо бўлди. «ВКонтакте» мобил дастури эса қисман ишлади.

Тармоқ раҳбарияти носозлик ҳақида изоҳ берганича йўқ.

Айни пайтда ижтимоий тармоқ сайти ишлаб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «ВКонтакте» вақтинча ишламай қолди