7 257
«Очиқ эшиклар» ҳисоботи АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар 6 фоизга ошганлигини кўрсатди
Халқаро таълим институти томонидан 2015 йилнинг 16 ноябрида эълон қилинган «Очиқ эшиклар» ҳисоботида 2015 йилда АҚШ университетлари ва коллежларида таълим олаётган чет эллик талабаларнинг сони охирги 35 йил ичида энг юқори даражага етганлигини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси пресс-релизида хабар қилинади.
Ушбу кўрсаткич ўн фоизга ошиб, 2014/15-ўқув йилида 974 926 нафар талабани ташкил этди. Жорий ўқув йилида ўтган йилгидан 88 874 нафар ортиқ талаба АҚШ олий ўқув юртларига қабул қилинган.
Ҳисобот 2014/15-ўқув йилида АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони олти фоизга ўсиб, 491 нафар талабадан иборат бўлганлигини кўрсатади. Бу эса Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қаторида фоиз ҳисобида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзбекистонлик талабалар АҚШда асосан бакалавр босқичида таълим олади ва 2014/15-ўқув йили бакалавр босқичининг 17,4 фоизини ташкил этади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди