Сиэтлда 20 йил ичида биринчи марта тозаланган деворга яна сақич ёпиштириб ташлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 21:55 ZAMIN.UZ / / 19 Ноябр 2015 года
462

Сиэтлда 20 йил ичида биринчи марта тозаланган деворга яна сақич ёпиштириб ташлашди

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги машҳур девор 20 йил ичида биринчи марта тўлиқ тозаланганидан сўнг, яна сақич билан қопланди, дея хабар бермоқда Mashable.

Foto: Mashable

Ғишт бино тозаланганидан (10 ноябрда тозаланган) бир ҳафта ўтиб, унда яна кўпсонли ранг-баранг сақичлар пайдо бўлди.

Ғиштдан қурилган деворга зарар етказмаслик учун, у буғ ёрдамида тозаланган эди. Сақич қатламининг юзаси энига 15 метр, бўйига 4,5 метрни ташкил этган эди.

Пайк-Плейс йирик бозори яқинидаги Маркет-театр биноси деворига чайналган сақични ёпиштириш анъанаси 1993 йилда пайдо бўлган. Шу пайтгача муассаса ишчилари тўпланиб қолган сақичларни йўқ қилишга икки марта уриниб кўрган, бироқ бажара олмаган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru