14:06 / 24.11.2015
7 298

Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади

Ўзбекистонда айни пайтда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 сотувга чиқди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». 2015 йил ёзида икки хил версияда тақдим этилган қурилманинг қалинлиги бор-йўғи 5,6 миллиметрни ташкил этади.
Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади
Galaxy Tab S2 9.7 ва Galaxy Tab S2 8.0 тегишли равишда 9,7 ва 8 дюймли ҳамда 2048×1536 пикселли дисплейларга эга. Шунингдек, улар саккиз ядроли фирма процессори, 3 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 2,1 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Galaxy Tab S2 9.7 169×237×5,6 мм, Galaxy Tab S2 8.0 эса 134,8×198,6×5,6 мм ўлчамларга эга.

Тошкентдаги мобил техника бозорларида Galaxy Tab S2 (9,7 дюймлиси) тахминан 3 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.

Қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Замин» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.

Манба: Daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади