13:21 / 06.09.2016
13 159

Азиза Ниёзметова санъат оламидаги пасткашликлар ҳақида гапирди

Азиза Ниёзметова санъат оламидаги пасткашликлар ҳақида гапирди

Санъат оламидаги энг пасткашлик — саҳнада турган санъаткорнинг пастдаги ва юқоридаги санъаткорларни менсимай қўйишидир. Ўзидан кетиб қолиши жуда хунук ҳолат. Одатда, хонандаларнинг маъмури бўлади. Қайсидир маъмурлар бир санъаткор билан ишлаб, кейинчалик, бошқа санъаткорга ўтганда, аввалги хонанданинг рейтингини, баҳосини туширишга ҳаракат қилишади. Ўзи бирга ишлаётган санъаткорнинг эса баҳосини оширади. Маъмурларнинг бу даллолликларини ҳам пасткашлик, деб биламан. Санъатдаги пасткашлик — бу атрофингга ёмон ниятли одамларнинг йиғилиб қолишида, ёмон йўлга бошловчилар ҳам улар булади. Доим Яратгандан мени ёмон ниятли кимсалардан асрагин, деб сўрайман.

Пул ва бойлик ҳақида

Пулни ким яхши кўрмайди, пул ва бойлик ҳаммага ёқади. Лекин бу ҳар қандай йўл билан унга эришишга интилиш керак, дегани эмас, албатта. Меҳнат қилиб пул топишнинг ўзи гўзал, кейинчалик унинг роҳатини кўриш ҳам тотли. Пулнинг орқасидан қувиш керак эмас, “Меҳнат қилинг, пул сизни излаб келсин” деган шиор билан яшайман.

Аёлнинг суянчиғи бўлмаса…

Аёлнинг, ҳар кимнинг ҳам суянчиғи аввало, Яратган, сўнг ота-онаси, деб биламан. Аёл эри топиб келса ҳам, “олма пиш, оғзимга туш”, деб ўтириши керак эмас. Аёл киши биринчи навбатда, ўзига, кучига ва ақлига ишониши керак. Қачонки, ўзига ишонса, доим йўлини топади. Суянчиқ танлаб, унга ишониб қолиш ҳам ҳар кимнинг ўзига боғлиқ бўлса керак.

Санъатдаги душманларим

Санъатда душманим бор экан, деб ҳеч қачон саҳнага чиқмаганман. Мақсадим, Хоразм фольклор санъатини, Хоразм этнографияси, маданияти, либосларини, оддий гармон ва доира билан айтиладиган қўшиқларини эстрада йўналишида куйлаб, халққа олиб чиқиш менинг ягона мақсадим. Мухлисларим учун ижод қиламан. Ҳар кимнинг ўз йўли, мухлислари бор. Менга чалинган қарсак эртага бошқаларга ҳам чалиниши мумкин. Бунинг учун ўта эмоционал бўлиб, душманлик қилиш керак эмас. Мен шу санъат майдонига чиқдимми, ўзимга, маҳоратимга ишонаман. Менинг душманим бор экан, деб, ҳали унга кўрсатиб қўяман, деган маънода ижод қилиш — бу қолоқлик, маданиятсизлик, деб ўйлайман.

Аёл санъаткорларнинг ҳомийси эркак киши бўлса…

Мен ўзимга ишонаман. Менинг эркак ҳомийга суянадиган жойим йўқ. Шу пайтгача менда бу борада муаммо бўлмаган. Ўз аравамни ўзим тортиб ўрганганман. Бундай ҳамкорларга муҳтожлик жойим йўқ.

Оқ-қора йўлак

Санъатнинг йўлини оқ-қора йўлакларга ўхшатаман. Ҳаммага бирдек ёқа олмайсиз. Кимгадир хонишингиз ёқса-да, кийиниш услубингиз ёқмайди. Кимдир кўринишингизни ёқтиради-ю, санъатни ёқтирмайди. Яна кимгадир юз фоиз ёқасиз, кимдир ёқтирмайди. Бу оддий ҳол. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, санъаткор мухлислари учун ижод қилишда давом этаверади.

Дийдор соғинчи

Ота-онам, фарзандларим ёнимда. Мухлисларим, дўстларим бор. Тошкентга келганимдан буён ота-онам ва фарзандларим ҳам мен билан бирга яшайди. Шундай экан, дийдор соғинчи ва армонлари мен учун бегона.

Азиза Ниёзметова

Манба: diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Азиза Ниёзметова санъат оламидаги пасткашликлар ҳақида гапирди