Хитойнинг Meizu компанияси Meizu Max номли металл корпусдаги смартфонни тақдим қилди. Смартфон анча тезкор, нархи ҳам ҳамёнбоп, экраннинг катталиги – 6 дюйм.
Meizu Max дизайни компаниянинг 2016 йилда чиқарилган бошқа телефонларидан катта фарқ қилмайди: айлана бурчаклар, орқа металл корпус, пластик чизиқлар (iPhone 6s услубида), марказда иккита ёруғлик диодига эга камера. Смартфон 3 ГБ тезкор хотира ва Helio P10 процессорида ишлайди, дейилади '"Terabayt.uz" нашри хабарида.
- Процессор: MediaTek MT6755M (Helio P10), 8 ядроли, Cortex-A53, 1,8 ГГц + 1 ГГц, 64 бит, графика Mali-T860
- Тезкор хотира: 3 ГБ LPDDR3
- Доимий хотира: 64 ГБ
- microSD—карта: 128 ГБгача
- Экран: 6 дюйм, 1920х1080 нуқта, 368 ppi, 1000:1, 2,5D-ойна, IPS
- Асосий камера: 13 МП, f/2.2, Sony IMX258, LED-чақноқ, фазали автофокус, автофокус вақти: 0,2 с
- Олд камера: 5 МП, f/2.0
- Аккумулятор: 4100 мА/ст, mCharge 24W тезкор зарядлаш стандарти
- Бармоқ изи сканери: mTouch 2.1
- SIM-карта слоти: гибрид (2 SIM ёки SIM+microSD)
- Коммуникации: GPS, ГЛОНАСС, Wi-Fi (802.11a/b/g/n), microUSB, 3,5 мм, LTE
- ОТ: Android 6.0.1 Marshmallow, интерфейс: Flyme OS 5.2
- Габаритлари: 163,3х81,6х7,9 мм
- Оғирлиги: 189 г
Смартфон Хитойда сотувга чиқарилган. Нархи – 1699 юань (254 доллар).
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?