2016 йил 5 сентябрдан бошлаб янги 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб «Ўзбекистон» йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизматининг маълумотига асосланиб Carzone.uz ёзмоқда.
Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08:05да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига соат 14-05да етиб боради ҳамда Андижон вокзалидан соат 15:25да йўлга чиқиб, Тошкент марказий вокзалига 21:25да етиб келади.
Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон шаҳарларидаги вокзалларда тўхтайди.
Поезд вагонлари 3 хил тоифага бўлинган: Econom — 45 000 сўм, Business класс — 68 000 сўм ва VIP класс — 130 000 сўм.
60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб янги йўловчи поезди ҳақидаги батафсил маълумотларни 1005 қисқа рақамидан олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди