11:41 / 06.09.2016
7 903

ЮНЕСКО сайёрамизда неча киши саводсиз эканини маълум қилди.

ЮНЕСКО сайёрамизда неча киши саводсиз эканини маълум қилди.

Сайёрамизнинг 758 миллион катта ёшдаги аҳолиси саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда "РТ" нашрига асосланиб "Qalampir.uz" хабар берди.

ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокованинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб мактабга бормайдиган болаларнинг сони 263 миллион кишига етган. Уларнинг учдан бири можаролар бўлаётган ҳудудларда яшайди.

“Мактабларга ҳужумлар сони ортмоқда. Статистика кўра, мактабга бормайдиган муҳожир-болаларнинг сони беш маротаба ошиши мумкин”, дейди Бокова.

“Энг оғир юк хотин-қизлар бўйнига тушди. Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка давлатларида қизларнинг ноқулай шароитда эканлиги боис, улар 2086 йилга бориб мактабга боориш имкониятига эга бўлишади. Бундай бўлмаслиги учун давлатлардаги таълим билан боғлиқ ёндашувларни ўзгартириш керак”, деб таъкидлади ЮНЕСКО бош директори.

ЮНЕСКО таълимни биринчи ўринга қўйишни таклиф этади: “Ёндашувларни ўзгартиш керак. Айниқса, ўртача ва паст даромадга эга бўлган давлатларда билим салоҳиятини барча жабҳаларда сафарбар этиш керак”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЮНЕСКО сайёрамизда неча киши саводсиз эканини маълум қилди.