12:59 / 07.09.2016
5 515

Доҳа майдонида самога мағрур узалган қўллар...

Доҳа майдонида самога мағрур узалган қўллар...

Йиллар ўтиши давомидаги ҳаракат ҳар қандай соҳа ёки касбда энг зарур нарса – тажриба дея аталмуш жиҳатни тақдим қилар экан.

Араб жамоаларига қарши футбол ўйнаш қийиндан-қийин эканлиги ҳақида гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Ўтган 25 йил давомида ўша ярим орол жамоаларини ўзига ҳос асабларимизни қақшатадиган “тактика”сига қарши бизнинг йигитларимизда “зидди тактика” ҳам шаклланибди, қаранг...

Баҳс олдидан жаҳоннинг қайсидир “етук мутахассислари” Қатарнинг ғалабасига фол очишди. 2022 йил мундиал ўтказишга тараддуд кўришни бошлаган мамлакатда ҳақиқий футбол нафаси кезаётгани бор гап. Ҳал қилувчи босқичнинг илк ўйинида Эрон термасига аламли тарзда бой берилган 3 очко ҳам “жигарранглилар”ни фақат ютуқ учун майдонга тушишига омил саналарди. Агар кетма-кет икки ўйин бой берилса қатарликлар учун мундиал йўли туманга бурканаётганидан дарак бериши эса ўйинга янада кучли қизиқиш уйғотди. Яна учрашув ўз майдонингда бўлиб турса...

Лекин, бизнинг йигитларда ўйинни ютиш учун бошқа мотивация бор эди... Бу ҳақда тушунча бериб ёзишни эса ҳожати бўлмаса керак.

Ўйин асабий бошланиб, кескинлик ошиб борар, мухлислар томонидан босим остида қолган майдон эгалари омадни ҳужумдан изларди. Чап қанотдан зарбалар ёмғири-дўли, биз кўп ҳам алқамайдиган Лобановдан моҳирона сейвлар иккинчи бўлимда ўз сўзини айтди. Мухлислар беш ёшга “ёшариши”ни истайдиган Саша Гейнрих маҳорат бобида ҳали навқирон эканлигини исботлаб тўп узатади ва Кримецнинг “омадли боши”га теккан копток дарвоза тўрини ичкарисидан ҳилпиратди.

Йигитлар голни қувониб нишонламадилар. Қўллар бир лаҳзага осмонга узалди, холос. Бу ҳаракат маъноси уларнинг кўзларида тинди.

Спорт ўзи шундай ғалати нарса унда ғалаба ва муваффақиятсизликлар кетма-кет ўрин алмашади. Унинг замирида миллат қудрати, орияти ва қадриятлари акс этади. Биз бу жиҳатларга Риода ҳам гувоҳ бўлдик.

Футбол не ўзи? деган саволга доим бир ҳил жавоб бераман. Футбол – жуда кўплаб инсонлар қалб кўчасининг энг тўрида яшайдиган унсур...

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон

Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Доҳа майдонида самога мағрур узалган қўллар...