Ўзбек халқи жуда кўп қийин кунларни бошидан кечирган. Очлик, уруш, қарамлик... Булар халқнинг сабрини элаклади, саботини тоблади. 70 йилдан зиёдроқ вақт давомида собиқ Иттифоққа қарам бўлган бу миллат учун кечани тиклаш, эртани қуриш амри маҳол бўлиб қолганди.
Ишонч – бу инсон ҳаётидаги энг муқаддас тушунча. Ўзбек халқи эртасига аллақачон ишончини йўқотган эди. У учун умрнинг мазмуни, ҳаётнинг ҳақиқати ҳам ўша музлаб ётган пахта чаноқларида беркинган эди, гўё. Ўзбекистон энг йирик пахта плантациясига айлантирилди. Оддий аҳоли ўз томорқаси бугунгидек райҳону жамбил эмас, пахта экди. Эвазига ёғни ҳам, шакарни ҳам навбатда туриб олишга маҳкум этилди. Бу шунчаки чўпчак эмас, халқимиз ўз бошидан кечирган мудҳиш ҳақиқат.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан ишланган “Эъзоз” номли фильмда халқимиз бошидан кечирган кунлар, оғир турмуш тарзи, Мустақилликка эришишга бўлган ҳаракат, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мардонавор фаолияти ҳақида сўз боради.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди