11:08 / 08.09.2016
6 969

Эрдўған: АҚШ ва Туркия биргаликда ИШИД пойтахтини қамал қилишга тайёр

Эрдўған: АҚШ ва Туркия биргаликда ИШИД пойтахтини қамал қилишга тайёр

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз мамлакати АҚШ билан ҳамкорликда ИШИД жангариларини ташкилот пойтахти ҳисобланадиган Раққа шаҳридан даф қилиш учун кенг кўламли ҳужум бошлашга тайёр эканини маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, қўшма ҳарбий ҳамкорлик ғояси Хитойдаги "катта йигирматалик" саммити вақтида кўриб чиқилганди.

Эрдўған бу орқали Туркия нашрларида 1 кун олдин тарқалган хабарларни тасдиқлади. Америка томони ҳозирча Туркия раҳбарининг чиқишига муносабат билдирмади.

24 август куни Туркия танклари Сурия чегарасини кесиб ўтиб, ИШИДга қарши амалиётлар ўтказиш мақсадида Сурия шимолига кирди. Кейинчалик курд жангарилари ҳам нишонда экани маълум бўлди.

Туркия Сурия ҳукумати мухолифати бўлган кучларни қўллаб-қувватламоқда. Илк ҳужумлардан кейиноқ Жараблус шаҳридан ИШИД жангарилари суриб чиқарилиб, шаҳар мухолифат кучлари қўлига ўтди.

Туркия ҳамон Сурияда қолмоқда, Россия томони ва Сурия президенти Башар Асад туркларнинг мамлакат ичкарисига кириб боришидан хавотирини билдирган.

Раққа шаҳри айни вақтда ИШИДнинг асосий қароргоҳи ҳисобланади. Шу ердан туриб, Сурия ва Ироқдаги ҳаракатлар назорат қилинади.

Бу ҳудудда 500 мингга яқин киши яшамоқда ва уларнинг аксари оғир шароитларда кун кечирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған: АҚШ ва Туркия биргаликда ИШИД пойтахтини қамал қилишга тайёр