«Бавария» ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо ва «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди. Ярим ҳимоячи бу мураббийларнинг ҳар иккиси билан ўз вақтида ишлаган.
- Англия чемпионатида Манчестер дербиси - улкан воқеа. Менимча бу ўйин кўпроқ тактик курашга асосланади. Ҳар икки мураббийнинг ҳам ўз услуби бор ва улар ҳаммасини таҳлил қилишга уринадилар. Кўрамиз, бундан нима ҳосил бўлар экан. Умид қиламанки, мен бу ўйинни томоша қила оламан.
Менимча Гвардиола ва Моуриньонинг ўзаро ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Бу ўринда гап ирода кучи ва етакчилик ҳислати ҳақида кетмоқда. Футболга келадиган бўлсак, ҳар иккисининг ҳам ўз ғоялари бор ва бу нарса ҳимоя ҳамда ҳужумдаги қарашларга боғлиқ. Айнан шу масалада улар мутлақо бир-биридан фарқ қилади, - дейди Хаби Алонсо.
Манба: Fut.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди