21:34 / 09.09.2016
8 879

Ўзбекистонда президентнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди

Ўзбекистонда президентнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти билан боғлиқ асоссиз миш-мишлар тарқалишига қарши кураш чора-тадбирларини янада кучайтирди. Бу ҳақда "Кун" хабар берган.

Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябрь куни президент Ислом Каримовнинг 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этгани ҳақида расман маълум қилганди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда дафн этилди.

"Ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония сервисларида тарқатилган ёлғон маълумотларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда", — деган манба.

Унинг сўзларига кўра, гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи президенти вафотидан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашиши ҳақида фикрлар билдириб, аҳоли ўртасида ваҳима ҳосил қилишга уринганлар ҳақида бормоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда президентнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди