«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Манчестер дербиси арафасида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
«Араг Моуриньо мени ўйиндан кейин бирга ичишга таклиф этса, мен буни бажонидил қабул қиламан. Мен кўп марта айтганман, унга ҳамиша ҳурмат билан қараганман. Ҳамиша ўз ҳамкасбларимдан, рақибларимдан ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен Моуриньодан ҳам ўрганганман. Жозе Бобби Робсон билан ишлаганида менинг мураббийим эди.
Мадриддаги охирги учрашувимиз, мен ўшанда «Барселона» бош мураббийи эдим, оддий бўлмаганди. Лекин биз Моуриньо билан 2-3 ҳафта олдин премьер-лига мураббийлари учрашуви вақтида кўришдик ва озроқ гаплашдик. Мен ўшанда Роналд Куман ва Тони Пулис билан ҳам суҳбатлашдим. Барчаси кўнгилдагидек бўлди. Бизнинг душманларча рақиблигимиз ҳақидаги гапларни журналистлар ўйлаб топишган», – деган мураббий.
«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги дерби баҳси 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди