12:25 / 10.09.2016
5 818

Ҳакам тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетганини пайқамасдан русларнинг голини ҳисобламади

Ҳакам тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетганини пайқамасдан русларнинг голини ҳисобламади

19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Евро-2017 саралаш мусобақасидан ўрин олган Исроил – Россия (1:1) учрашувини бошқарган ҳакам русларнинг ҳаққоний голини ҳисобламади, дейилади "Кун" нашрида.

Иккинчи бўлим вақтида, ҳисоб 0:0 эканида, россияликлар тезкор ҳужумда гол уришга муваффақ бўлди. Валерия Зарубинанинг зарбасидан кейин тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетди. Бош ҳакам эса буни пайқамай қолди ва голни инобатга олмади.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Россия футбол иттифоқи бу ўйин натижаси юзасидан расмий шикоят ёзди.

УЕФА ташкилоти яқин орада бу вазиятни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳакам тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетганини пайқамасдан русларнинг голини ҳисобламади