«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Boeing 787-8 самолёти Олмаота аэропорти қабул қилган илк Dreamliner бўлди., деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Миллий авиакомпаниянинг «Орзу лайнери» 9 сентябрь куни соат 19:00да Тошкент аэропортидан учиб, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортига муваффақиятли равишда қўнди.
Авиакомпания матбуот хизмати маълум қилишича, янги лайнерни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари, аэропорт раҳбарияти, маҳаллий вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари кутиб олган.
«Олмаота халқаро аэропорти Boeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётни илк маротаба қабул қилди ва хизмат кўрсатди», — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини 5 сентябридан бошлаб эксплуатация қила бошлади.
5—6 сентябрь кунлари янги лайнер «Тошкент — Урганч», «Урганч — Бухоро», «Бухоро — Тошкент» йўналишлари бўйлаб парвозларни амалга оширди.
Dreamliner 7 сентябрь куни илк бор Навоийга, 9 сентябрь куни Нукусга учди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади