Америкаликларнинг В-1В русумли 2та бомбардимончи самолёти Жанубий Корея осмонида намойишкорона парвозни амалга оширди. Парвоз КХДР чегараларига 100 километрга яқин масофада амалга оширилган, дейилади "Кун" нашрида.
Ёнҳап агентлиги берган манбага кўра, самолётлар Гуамдаги базадан чиқиб, Жанубий Кореядаги Осан базасига (Сеулдан 70 км масофада) келган. Самолётларни Жанубий Кореянинг 4 та F-15 русумли қирувчи самолётлари, шунингдек, америкаликларнинг F-16 русумли 4 та самолёти қўриқлаб борган.
Бу парвоз АҚШнинг Жанубий Корея билан бирдамлиги рамзи сифатида амалга оширилгани қайд этилган.
9 август куни АҚШ ядро қуроли элтишга қодир учта «кўринмас» B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолётларини Тинч океани шарқий қисмидаги Гуам оролига етказганди.
9 сентябрь куни КХДР навбатдаги ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида маълум қилди.
Кўп ўтмасдан АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳамда Ғарбнинг бир қатор давлатлари КХДР ҳаракатларини қоралаб чиққанди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди