13:11 / 13.09.2016
8 678

Дунёдаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

Дунёдаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

Лондон шаҳрида дунёдаги энг қимматбаҳо чойнак намойиш этилди. Унинг нархи эса 3 миллион долларга баҳоланди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Egoist деб номланган тилла чойнак Scavia итальян фирмаси заргарлари томонидан яратилди. Уни безатиш учун 1,6 мингдан ортиқроқ бриллиант ва 388 та рубин тоши ишлатилди.

Чойнакнинг марказига 6 каратли рубин ўрнатилган, қопқоғини эса яна бир қимматбаҳо металл 20 каратли қимматбаҳо тош безаб турибди.

Мазкур чойнак Chitra коллекциясига киради. Бу коллекциядан, шунингдек 1700 га яқин ўзига хос ошхона идишлари ва анжомлари ўрин олган. Уларнинг орасида Уинстон Черчиллнинг қизига тегишли бўлган кумуш чойнак ва пиёлалар, Хитойдаги Сун империяси даврига мансуб бўлган идишлар мажмуаси ҳам бор.

Бунгача эса Sotheby's аукционида 2 миллион долларга сотилган чойнак энг қиммат чойнак ҳисобланган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунёдаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди