Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Мусабеков ва Фотима Омилова терма жамоамиз ҳисобига яна иккита олтин медални келтирди.
Эркаклар ўртасида 100 метр масофага брасс усулда сузиш бўйича куч синашган Фирдавс Мусабеков 1 дақиқа 04.94 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу йўналишдаги хотин-қизлар баҳсида истеъдодли спортчимиз Фотима Омилова ҳам муваффақиятли иштирок этди. У 100 метр масофани 1 дақиқа 12.45 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Кеча, 12 сентябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Дмитрий Хорлин, 100 метрга эстафета баҳсларида эса Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Ҳамроев каби спортчилар иштирок этди.
Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида иштирок этган Дмитрий Хорлин 4:06. 63 дақиқалик натижани қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Пауерлифтинг бўйича -80 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида иштирок этган Аҳрор Бозоров 207 килограммли тошни кўтариб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза медали билан 9-ўринда бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди