Хитой мамлакат ҳудудида об-ҳавони кенг миқёсда бошқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Мутахассислар Тибет тоғлиги устида сунъий булутларни яратиш жараёнини ишга туширишни таклиф қилишмоқда. Бу йилига 5 млрд куб метрдан кўпроқ сув яратишга имкон беради. Ёмғирлар Хуанхэ дарёси ҳавзасини тўлдириши керак.
Хитойлик олимлар томонидан ўтказиладиган бу лойиҳа бўйича ишларнинг техник-иқтисодий асосланишини Цинхай вилояти раҳбарияти молиялаштирмоқда. Вилоятнинг жорий беш йиллигида об-ҳавони бошқариш режаси биринчи ўринда турибди.
"Атмосферадаги чегара қатлами ва тропосфера орасида сув буғини ташиш учун барқарор, тартиблашган ва "Осмон дарёси" деб номланган канал мавжуд", деб айтмоқда Цинхай университети президенти Ван Гуантянь.
Сувни ушлаб олиш учун олимлар атмосферага ракета ва самолётлар ёрдамида етказиладиган кимёвий моддаларни қўллашни таклиф қилишмоқда. Об-ҳаво шароитини тезкор кузатиш учун орбитага махсус йўлдош учириш таклиф қилинмоқда.
Об-ҳавони бошқаришни ҳамма олимлар ҳам маъқуллашмаяпти. Цинхуа университети (Пекин) иқлимшуноси, профессори Ло Юннинг таъкидлашича, у бирор марта "Осмон дарёси" мавжудлигини эшитмаган. Қолган мутахассислар эса Гуантянь бу атама остида ҳаводаги сув буғининг тор оқимини назарда тутишини айтишмоқда. Юн, шунингдек, инсоннинг бундай катта кўламда об-ҳавони бошқара олишга қодирлигига гумон билдирмоқда.
Хитой марказий қисмининг ғарбида жойлашган Цинзай вилояти Хитойнинг энг қурғоқчил ҳудудларидан ҳисобланади. Ҳудудда Янцзи, Хуанхэ ва Меконг каби йирик дарёларнинг бошлари жойлашган. Ерларнинг қуриб кетишига қарши курашиш мақсадида Хитой икки йил аввал Янцзи дарёси сувларини шимол томонга йўналтиришни бошлаганди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?